Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Авто

Қайси банклар автокредит бермоқда?

Ҳозирда мавжуд 35 та банкдан 23 тасида автокредит расмийлаштириш мумкин. Кредитлар бир йилдан беш йилгача муддатга, 22,5 фоиздан 33 фоизгача ставкада тақдим этилади.

Иккиламчи бозор учун кредитлар Asia Alliance Bank, Ziraat Bank Uzbekistan, Микрокердитбанк, Orient Finance Bank, Saderat Bank Туронбанк, Tengebank, Ҳамкорбанк, Ипотекабанк томонидан таклиф этилади.

Электромобиллар учун кредитлар Ипотекабанк, Пойтахтбанк ва Tengebank томонидан берилади.

Керакли ҳужжатлар:

  • ариза;
  • паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
  • ишлаб чиқарувчининг расмий дилери билан тузилган автомашина олди-сотди шартномаси;
  • қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ой давомидаги доимий иш жойидан олган ойлик даромадлари (солиқлар ва мажбурий ажратмалар суммалари билан бирга).

Рўйхат алифбо тартибида тузилган ва банкларни тартибламайди. Маълумотлар банкларнинг расмий сайтларидан олинди.