Ҳукуматнинг 24 февраль куни қабул қилинган қарори билан кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича харажатларни қоплаш тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Унга кўра, импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50% гача қисми, бироқ БҲМнинг 30 баравари (11,25 млн сўм) дан ошмаган миқдори қоплаб берилади.
Бунинг учун аризалар Бизнес портал орқали электрон тарзда қабул қилинади Унда ариза ва буюртманома тўлдириш ҳамда белгиланган ҳужжатларни илова қил қилиш керак.
Аризаларни Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази 5 иш куни ичида кўриб чиқади. Ундан кейин харажатларнинг бир қисмини қоплаш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида хулоса чиқарилади ҳамда талабгор хабардор қилинади. Хулосани портал орқали электрон тақдим этилади.
Қабул қилиниган аризалар юзасидан марказ хулосаларни илова қилган ҳолда, ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига буюртманома юборади.
Жамғарма тақдим этилган буюртманома асосида 3 иш куни давомида хулосада кўрсатилган талабгорнинг банк ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб беради. Мазкур тартиб жорий йил якунигача амал қилади.


