Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Tax Free тизими Ўзбекистон аэропортларида қандай ишлайди?

Tax Free тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистондаги чакана савдо дўконларида айрим товарларни харид қилишда тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш имконини беради.

Tax Free тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистондаги чакана савдо дўконларида айрим товарларни харид қилишда тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш имконини беради. Кешбэк қайтарилиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган. Унга сувенирлар, ёнғоқлар, мева ва қуритилган мевалар, чарм ва мўйнали маҳсулотлар, гиламлар, тўқимачилик ва бошқа товарлар киради.

ҚҚСни қайтариш учун нима қилиш керак?

1. Солиқ мобил иловасида рўйхатдан ўтинг ва хариддан сўнг чекларингизни сканерланг.

2. Жўнаб кетиш кунида парвозга рўйхатдан ўтинг, сўнг аэропортдаги Tax Free шохобчасига боринг.

3. Тақдим этиладиган ҳужжатлар ва товарлар:

  • бортга чиқиш талони;
  • чеклар;
  • сотиб олинган товарлар (улар фойдаланилмаган бўлиши керак);
  • сотиб олинган маҳсулотни қўл юкида ёки рўйхатга олинадиган багажда ташишни олдиндан ҳал қилинг.

Кешбэк миқдори ва уни қайтариш шартлари:

  • Минимал харид суммаси 1 миллион сўм;
  • Қайтарилиш суммаси – ҚҚС суммасининг 90 фоизгача (маҳсулот тоифасига қараб);
  • Тўлов банк картасига (Visa ва Mastercard) кешбек расмийлаштирилгандан кейинги ойнинг 25-кунидан кейин амалга оширилади.