Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Марказий банк 11 та янги микромолия ташкилотига лицензия берди

Уларнинг аксарияти давлат банклари томонидан ташкил этилган. Декабрь ойида президент уларга микромолия тузилмаларини яратиш бўйича кўрсатма берган эди.

Фото: Марказий банк

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан қуйидаги масъулияти чекланган жамиятлар микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди:

  • «Миллий микомолия ташкилоти» МЧЖ;
  • «Асака finance гарант микромолия ташкилоти» МЧЖ;
  • «Халқ микромолия ташкилоти» МЧЖ;
  • «СҚБ микромолия ташкилоти» МЧЖ;
  • «Турон микромолия» МЧЖ;
  • «Бизнесни ривожлантириш микромолия ташкилоти» МЧЖ;
  • «Алоқа Finance девелопмент микромолия ташкилоти» МЧЖ;
  • Microfinance Service МЧЖ;
  • Cash point МЧЖ;
  • «Алмизан микромолия ташкилоти» МЧЖ;
  • «Таян» МЧЖ.

2024 йил декабрь ойида Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнесга ажратиладиган кредит ҳажмини 120 триллион сўмга ёки умумий кредит портфелининг 40 фоизигача оширишни топширганди. Президент кичик бизнес ҳисобидан йирик лойиҳаларни кредитлаш амалиётини тўхтатишга чақирган.

Шунингдек, микромолия ва факторинг хизматларига талаб ортгани таъкидланган эди — ўтган йили бу бозор ҳажми 5,5 триллион сўмга етган. Хусусан, давлат банклари қошида ушбу йўналишда янги бўлимлар очиш ва хорижий инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган эди, шунда бозор ҳажмини 10 триллион сўмга етказиш кўзда тутилган.

2024 йил якунларига кўра, микромолиявий кредитлаш ҳажми сезиларли даражада ошган: микрозаймлар 45,83 триллион сўмга, микрокредитлар эса 17,4 триллион сўмга етган, бу эса ўтган йилга нисбатан 50 фоиздан кўпроқ ўсиш демакдир. Йилнинг иккинчи ярмида микрозаймлар ҳажмининг ўсиш суръати янада тезлашган ва декабрь ойида 5,1 триллион сўм билан мутлақ рекорд ўрнатилган.