Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 млрд доллар йўналтирилади

Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан бир қатор қўшимча вазифалар белгилаб берилди

Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан бир қатор қўшимча вазифалар белгилаб берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан,

  • саноат зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 миллион киловатт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;
  • ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;
  • Юқори Чирчиқ туманида 500 мегаваттли йирик қуёш электр станциясини қуриш;
  • пойтахтдаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;
  • 1817 та кўп қаватли уйнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;
  • 300 километр магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаб, йўқотишларни 5 фоизга камайтириш.

Умуман, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Аввалроқ Тошкентда 2023 йили кутилаётган 240 миллион киловатт соатлик талаб 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 миллиард 80 миллион киловатт соат ҳажмда таъминланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.