Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Туркманистон Ўзбекистонга суюлтирилган газни бепул беради

Туркманистон президентининг тегишли фармони билан Türkmengaz Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бепул беради. Суюлтирилган газ ҳажмига аниқлик киритилмаган

Фото: Google Images

Туркманистон Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бепул беради. Бу бўйича президент Сердар Бердимуҳамедов тегишли фармонни имзолади.

«Türkmengaz давлат концернига дўстона ва биродарлик ёрдами сифатида суюлтирилган газнинг тегишли ҳажмини Ўзбекистон Республикасига бепул ўтказиш топширилди», дейилади фармонда.

Шунингдек, суюлтирилган газ ҳажмига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда декабрь-январь ойларида юзага келган ғайритабиий совуқ туфайли газ ва электр энергияси истеъмоли кескин ошиши фонида энергетика билан боғлиқ муаммолар юз берди. Аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида мамлакатдаги газ «заправка»лар фаолияти вақтинча тўҳтатилди.