Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда 2022 йили истеъмолчиларга 773 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди

Солиқ мобил иловаси орқали 2022 йил учун 2 миллион нафарга яқин истеъмолчиларга берилган кешбэклар 773 млрд сўмга етди. декабрь ойида 1,7 миллион нафар истеъмолчига 127,4 миллиард сўм кешбэк ҳисобланган бўлиб, айни пайтда 1 миллион нафардан ортиқ истеъмолчига 63,1 миллиард сўм тўлаб берилган

Солиқ мобил иловаси орқали 2022 йил учун 2 миллион нафарга яқин истеъмолчиларга берилган кешбэклар 773 млрд сўмга етди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, декабрь ойида 1,7 миллион нафар истеъмолчига 127,4 миллиард сўм кешбэк ҳисобланган бўлиб, айни пайтда 1 миллион нафардан ортиқ истеъмолчига 63,1 миллиард сўм тўлаб берилган.

«Белгиланган тартибга асосан истеъмолчиларга декабрь ойи учун 63,1 миллиард сўм кешбэк суммалари тасдиқланди, ҳисоботлар тақдим этилиши билан қолган кешбэклар тўловга тасдиқланади», дейилади хабарда.