Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Туристлар жойлашиш тўғрисидаги фикрларини сўровнома орқали билдириши мумкин

«Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси ўзининг расмий веб-сайтида туристларнинг жойлаштириш воситаларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун сўровнома ташкил этган. Сайёҳлар меҳмонхона ва туризм обектларидаги хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашлари ва ўз таклиф ҳамда эътирозларини тизимга юкланган фото ёки видеофайллар кўринишида қолдириш имкониятига эга бўлади

Фото: Sputnik

«Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси ўзининг расмий веб-сайтида туристларнинг жойлаштириш воситаларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун сўровнома жорий қилган.

Сўровномада туристлар умумий овқатланиш объектлари, зиёрат объектлари, маълумот берувчи объектлар, кўнгилочар объектлар, яшаш жойида хизмат сифатини баҳолаш сўровномаси, транспорт, даволаш-соғломлаштириш объектлари бўйича ўз фикрларини билдириш имконига эгалар.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Таъкидлаш жоизки, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларидаги хизмат кўрсатиш сифатидан норози бўлган меҳмонлар https://tourquality.uz/poll/ ҳаволаси орқали ўз таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкин.

Шунингдек, сайёҳлар ўз таклиф ва эътирозларини тизимга юкланган фото ёки видеофайллар кўринишида қолдириш имкониятига эга.