Ўзбекистонда 2022 йилда фойдаланилган солиқ имтиёзлари миқдори 64,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 21 декабрь ҳолатига, 110 мингдан ортиқ ташкилот 64,1 трлн сўм миқдорида солиқ имтиёзларидан (ҚҚСнинг ноль ставкасини ҳисобга олган ҳолда) фойдаланган.
Норматив ҳужжатларга мувофиқ фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:
- Солиқ кодексига асосан – 58,6 трлн сўм;
- Президент фармонларига асосан – 1,7 трлн сўм;
- Президент қарорларига асосан – 1,8 трлн сўм;
- Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан – 1,1 трлн сўм;
- Қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан – 0,9 трлн сўм.


