Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Термизда халқаро савдо маркази очилди

Мажмуанинг тўлиқ фойдаланишга топширилиши 2023 йилнинг биринчи чорагига режалаштирилган. Лойиҳага 75 млн доллар сармоя киритилган. Мажмуанинг йиллик айланмаси эса 500 млн долларни ташкил этади

Фото: Торгового

27 декабрь куни Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган Термиз шаҳрида Халқаро савдо маркази очилди.

Маълум қилинишича, марказнинг 4000 дўконга мўлжалланган савдо майдонида тадбиркорлар учун блоклар мавжуд бўлди.

Бундан ташқари, мажмуада ишлаб чиқариш-логистика зонаси, тиббиёт пункти ва ресторан мавжуд. Лойиҳага киритилган сармоялар 75 миллион доллардан зиёдни ташкил этди.

Ҳозирча бинода фақат биринчи босқич очилган, лойиҳани тўлиқ ишга тушириш 2023 йилнинг дастлабки чорагида режалаштирилган.

Мажмуанинг йиллик айланмаси 500 миллион долларни, ундаги хизматлар ҳажми эса 10 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. Унда жами 1800 та савдо нуқталари, шунингдек, 300 ўринли меҳмонхона мавжуд бўлади.

Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар мажмуа ҳудудидаги савдо майдончаларини сотиб олишлари ёки уларни ижарага олишлари, шу жумладан текинга ҳам олишлари мумкин бўлади. Афғонистон фуқаролари мазкур мажмуада бизнес мақсадларида 10 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади.

Марказнинг ишга туширилиши Афғонистон билан савдо айланмасини 1,2 миллиард долларга етказади.