Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон мандаринни асосан Покистондан импорт қилмоқда

Давлат статистика қўмитаси Покистондан Ўзбекистонга январь-ноябрь ойларида 36,7 минг тонна мандарин импорт қилинганини қайд этди

Фото: Stat.uz

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида энг кўп Покистондан 36,7 минг тонна мандарин импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, мандарин импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16, 4 минг тоннага ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатдан қиймати 11,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 45,6 минг тонна мандарин импорт қилган.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп мандарин импорт қилган давлатлар:

  1. Покистон — 36,7 минг тонна
  2. Туркия — 3,6 минг тонна
  3. Хитой — 3,2 минг тонна
  4. Эрон — 503 тонна
  5. Миср – 442,2 тонна