Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Tesla акциялари кескин тушиб кетди

Компаениянинг акциялари 18 фоизга тушиб кетган. Бу эса Tesla учун 2020 йил март ойидан бери энг ёмон кўрсаткич бўлди

Фото: Tesla

Tesla компаниясининг ўтган ҳафтада акция нархлари 85 млрд долларга пасайди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Қайд этилишича, электромобиль ишлаб чиқарувчи компания акциялари 18 фоизга арзонлашиб, бир акция учун 123,1 долларни ташкил этди. Натижада компаниянинг бозор капиталлашувини 85 миллиард долларга тушган.

Илон Маскнинг автомобиль компанияси акциялари айни дамда 18 фоизга йўқолган, натижада улар 2020 йил мартидан бери энг паст даражага тушиб кетган. Бунинг учун Маск бир неча бор акцияларни сотди. Бундан ташқари, инвесторлар орасида электромобилларни сотиш истиқболлари ҳақида хавотирлар кучаймоқда.

2022 йил бошида Tesla капиталлашуви 1,2 трлн долларни ташкил қилган. Ўшандан бери бу кўрсаткич 800 млрд доллардан кўпроққа камайди. Бугунги кунда компаниянинг бойлиги 400 млрд доллардан кам.