Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида савдо соҳасидаги солиқ тушумларига оид маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, 11 ойда савдо соҳасида 144 149 та корхона томонидан 12,7 трлн сўм солиқ тўланган. Шундан 1,1 трлн сўми, яъни 8,7 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади, улар тўлаган солиқлар 25 трлн сўм товар айланмасининг 4,1 фоизини ташкил этиб, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 730,3 млрд сўмга етган.

Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- Фойда солиғи – 281,4 млрд сўм;
- ЖШОДС – 163,3 млрд сўм;
- Акциз солиғи – 132,9 млрд сўм;
- Мол-мулк солиғи – 31,8 млрд сўм;
- Ер солиғи – 14,4 млрд сўм;
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 0,2 млрд сўм.


