Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Наманганда банк ходимлари фуқароларнинг картасидан 86 млн сўм ечиб олди

Банкнинг 22 ёшли ходими ва унинг иш ўрганувчиси фуқароларнинг пластик картасидан 86 млн сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштирган. Ҳолат юзасидан банк ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Фото: UZCARD

Наманган вилоятида фуқароларнинг пластик картасидан 86 миллион сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштирган банк ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг банк картасидан жами 86 миллион сўмдан ортиқ пуллари номаълум шахс томонидан ечиб олинганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахслар Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган, банк ходими У.А. ва унинг иш ўрганувчиси (стажёр) О.А. биргаликда амалга оширгани аниқланган.

Жиноятчилар хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мижозлар томонидан ишониб топширилган банк карталарини янгилаб бериш вақтида банк карталаридаги пулларни ўзлаштиргани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.