Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

ФИФА ЖЧ-2022 иштирокчилари қанча маблағ ишлаб олганини маълум қилди

Ташкилот ушбу турнир учун ЖЧ-2018дан кўра 40 млн доллар кўпроқ маблағ ажратган

Қатарда навбатдаги футбол бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Аргентина терма жамоаси турнир ғолиблигини қўлга киритди. Бу орқали улар 42 млн доллар мукофот пулига эга бўлди.

Қайд этилишича, ФИФА ушбу турнир учун ЖЧ-2018дан кўра 40 млн доллар кўпроқ маблағ ажратган.

ЖЧ-2022да бўлган барча термаларга шунча маблағ ажратилди:

  • Аргентина – 42 миллион доллар
  • Франция – 30 миллион доллар
  • Хорватия – 27 миллион доллар
  • Марокаш – 25 миллион доллар
  • Нидерландия – 17 миллион доллар
  • Англия – 17 миллион доллар
  • Бразилия – 17 миллион доллар
  • Португалия – 17 миллион доллардан
  • Австралия, Польша, Япония, Испания, АҚШ, Сенегал, Жанубий Корея, Швейцария – 13 миллион доллардан
  • Эквадор, Қатар, Эрон, Уэльс, Мексика, Саудия Арабистони, Тунис, Дания, Германия, Коста-Рика, Бельгия, Канада, Камерун, Сербия, Уругвай, Гана – 9 миллион доллардан пул ишлаб олган.