Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон гўштни асосан Мўғулистондан импорт қилмоқда

Икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлари мулоқотида гўшт ва сут маҳсулотларининг импорт ҳажмини ошириш бўйича келишиб олди

Фото: Yandex

Ўзбекистон 2022 йилнинг 10 ойида Мўғулистондан 500 тонна гўшт ва сут маҳсулотларини импорт қилган. Бу ҳақда Montsame хабар берди.

«Келгусида экспорт ҳажми ортади», — деди Мўғулистон қишлоқ хўжалиги вазири Х.Болорчулум Ўзекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов биан онлайн мулоқатда.

Декабрь ойида Мўғулистоннинг 26 та корхонаси Ўзбекистонга гўшт ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилган.

Ўзбекистон ва Мўғулистон ветенария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2019 йилда битим имзолаб, тегишли ветенария сертификатлари ўзаро келишиб олган. Бу Ўзбекистонга гўшт ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятини очиб берган.

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Мўғулистонга яхши сифатли меваларни, резавор ва сабзавотларни этказиб бериши бўйича музокара ўтказилган.