Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Мўғулистон Ўзбекистонга чартер рейслар орқали гўшт етказиб беришни таклиф қилди

Мўғулистондан гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Мўғулистон Ўзбекистонга чартер рейслари орқали гўшт етказиб бериши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев ва Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Мунхжин бугунги кунда ўзаро товар етказиб бериш асосан қуруқликдаги транспорт орқали амалга оширилаётганини таъкидлаган. Шу муносабат билан мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқнинг янги йўлаги сифатида чартер рейсларини йўлга қўйишни таклиф қилган.

Шунингдек, Мўғулистон томони Ўзбекистон билан қатор масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни жадаллаштиришдан манфаатдор эканини билдирган.

Хусусан, Батсумбер Мунхжин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан ҳукуматлараро комиссия тузиш ва унинг биринчи мажлисини 2022 йилнинг иккинчи ярмида ўтказиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Мўғулистондан гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилган.