Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

FTX асосчиси 250 млн доллар гаров эвазига озод қилинди

Криптобиржаси асосчиси Сэм Бэнкмен-Фрид электрон ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарлик, пул ювиш ҳамда жиноий тил бириктиришда айбланиб, Багама оролларида ҳибсга олинганди

Фото: Bloomberg

FTX криптовалюта биржаси асосчиси ва собиқ бош директори 30 ёшли Сэм Бэнкман-Фрид 250 миллион доллар гаров эвазига озод қилинди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Қайд этилишича, 22 декабрь, пайшанба куни Манхэттендаги Федерал судда прокурор ёрдамчиси таъкидлаганидек, бу АҚШда судгача бўлган босқичда федерал даражада эълон қилинган энг йирик гаровдир. Гаров оиланинг мол-мулки, Бэнкман-Фриднинг ота-онаси ва «катта» мол-мулки бўлган яна икки шахснинг имзолари билан таъминланган.

Банкрот бўлган FTX криптовалюта биржаси асосчиси ота-онасининг Пало-Альтодаги қароргоҳида уй қамоғида қолади. 30 ёшли тадбиркорнинг навбатдаги суди 3 январь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

Сэм Бэнкман-Фрид кўплаб фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда. Унинг шериклари эса ўз айбларини аллақачон тан олган. Хабарларга кўра, Бэнкман-Фрид ва унинг шериклари сабаб камида бир миллион мижоз ўз маблағларидан маҳрум бўлди.