Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Озарбойжон Европага газ етказиб бериш ҳажмини оширади

«Озарбойжон 2023 йилда Европага камида газ экспортини 11,6 млрд куб метрга етказишни режалаштирганмиз», — деди Президент Илҳом Алиев. . Мамлакат июль ойида ЕИ билан газ экспортини 2027 йилгача оширишга келишиб олганди

Фото: Озарбойжон Президенти матбуот хизмати

Озарбойжон 2023 йилда Европага газ етказиб бериш ҳажмини оширади. Бу ҳақда мамлакат президенти Илҳом Алиев маълум қилди.

Унинг айтишича, Озарбойжон 2023 йилда Европага камида 11,5 кубометр газ экспорт қилади. Мамлакат 2022 йилда 11,3 миллиард газни экспорт қилган.

«2021 йилда биз Европа бозорига 8,2 миллиард куб метр табиий газ жўнатдик. Бу йил бу кўрсаткич 11,3 миллиард, 2023 йилда эса камида 11,6 миллиард куб метрни ташкил этади», — деди Алиев.

Шунингдек, мамлакат ЕИ билан газ экспортини 2027 йилгача икки баравар оширишга келишиб олганди.

Аввалроқ Озарбойжон Европага газ етказиб бериш ҳажмини икки бараварга оширгани ҳақида хабар берилганди.