Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон Каспий ва Қора денгиз орқали Европага экспортни бошлади

Ушбу юк поезди мис концентратидан иборат 46 вагон Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбойжон-Грузия-Болгария йўналиши бўйлаб 4 минг километрдан ортиқ йўлни босиб ўтади

Фото: «spark.ru»

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали Европага товарлар етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлконтейнер» хабар берди.

Маълум бўлишича, мис концентрати ортилган биринчи таркиб жами 4 минг километр масофани босиб ўтади.  Ушбу юк поезди мис концентратидан иборат 46 та вагон ва 91 дона 20-футлик контейнердан ташкил топган.

Контейнерли поезд Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбайжон-Грузия-Болгария/Европа маршрути орқали ЕИ ҳудудига боради.

Ўзбекистон бир неча бор Транскаспий йўлаги орқали Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдони кучайтиришга чақирганди.