Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Мексикада Tesla заводи ишга тушади

Завод ишга тушиши келгуси ҳафтада эълон қилинади. Бу компаниянинг Америка Қўшма Штатларидан ташқарида жойлашган биринчи Шимолий Америка объекти бўлади

Фото: «teslarati.com»

Teslа келаси ҳафта Мексикада электромобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини эълон қилади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, завод Нуэво-Леон штатининг Монтеррей шаҳрида қурилади. Бу компаниянинг Америка Қўшма Штатларидан ташқарида жойлашган биринчи Шимолий Америка объекти бўлади.

Мексикадаги завод Остин, Берлин ва Шанхайдаги заводларни ўз ичига олган глобал ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастурининг бир қисми бўлади. Заводнинг ишга туширилиш вақти ва у қандай моделларни ишлаб чиқариши ҳақидаги маълумотлар ҳам яқин кунларда эълон қилинади.

Мексикада ишлаб чиқарилган электр транспорт воситалари АҚШнинг Инфляцияни пасайтириш тўғрисидаги қонунига мувофиқ солиқ имтиёзларига эга бўлиши мумкин. Қонун август ойида қабул қилинган ва Шимолий Америкада йиғилган электр транспорт воситаларини сотиб олиш учун солиқ субсидияларини назарда тутади. Имтиёз фақат Америка компонентлари ёрдамида ишлаб чиқарилган батареяли электр транспорт воситаларига тегишли.

Аввалроқ Tesla эгаси Илон Маск 2030 йилгача ҳар йили 20 миллион электромобиль сотиш мақсадини эълон қилган эди.