Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Халқаро молия корпорацияси Украинага 2 млрд доллар ажратди

Ушбу маблағлар мамлакат банклари, қишлоқ хўжалиги сектори, кичик ва ўрта бизнес учун савдони молиялаштиришга йўналтирилади

Фото: Yandex

Халқаро молия корпорацияси директорлар кенгаши Украина бизнесини молиялаштириш дастури учун 2 миллиард долларлик янги дастурни кўриб чиқди.

Қайд этилишича, дастур лойиҳаси асосида Украина банклари, қишлоқ хўжалиги сектори, кичик ва ўрта бизнес учун савдони молиялаштирилади.

ИФСнинг Украинадига раҳбарининг таъкидлашича, ажратилаётган 2 миллиард долларлик дастурда 1 миллиард доллар ХМКнинг ўз маблағлари ҳисобланади.

Мамлакат иқтисодиёт вазири Юлий Свидиренконинг айтишича, бу ҳозир Украинага сармоя киритиш ёки қилмаслик ҳақида ўйлаётган кўплаб инвесторлар учун ижобий белги ҳисобланади.

Шундай қилиб, Украина корхоналарининг молиялаштирилиши мумкин бўлган лойиҳаларининг умумий ҳажми 6 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилиши мумкин.