Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринни эгаллади. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,2 квадрат метрни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 квадрат метрга ошган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):.
- Молдова – 34,3 кв. м.
- Арманистон – 33,9 кв. м.
- Беларусь Р. – 28,9 кв. м.
- Россия – 27,8 кв. м.
- Қозоғистон – 23,2 кв. м.
- Озарбайжон – 20 кв. м.
- Ўзбекистон – 18,2 кв. м.Қ
- Қирғиз Р. – 13 кв. м.
- Тожикистон – 10,9 кв. м.


