Теsla асосчиси ва бош директори Илон Маск компания акцияларини сотишда давом этмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қайд этилишича, душанба куни 3,58 миллиард долларлик электромобил ишлаб чиқарувчи компаниянинг 22 миллион дона акциясини сотиб юборди.
Бу Маскнинг октабр ойида Тwitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олганидан сўнг иккинчи акцияси сотиши ҳисобланади. бўлди.
2021 йил давомида миллиардер деярли 40 миллиард долларлик акцияларни сотган. Рефинитив маълумотларига кўра, у ҳозир дунёдаги энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчисининг 13,4 фоизига эгалик қилади.


