Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Tesla акциялари нархи арзонлашди

Bloomberg нашрининг хабар беришича, Tesla акциялари нархи сентябрь ойи охирларидан бери 40 фоизга арзонлашди

Фото: Tesla

Tesla акциялари сентябрь ойи охиридан бери деярли 40 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Тeslа компанияси акциялари котировкалари пасайишда давом этмоқда.

Хабарда айтилишича, 13 декабрдаги аукционда улар 4,1 фоизга, сентябрдан бери деярли 40 фоизга йўқотган.

Савдолар давомида пасайиш 6,5 фоизга етди, бунинг натижасида компаниянинг бозор қиймати 500 миллиард доллардан пастга тушган.