Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ҳиндистон рекорд даражада Россиядан нефть сотиб олмоқда

Ноябрь ойида Россия нефтининг Ҳиндистонга экспорти ҳажми кунига 1,03 миллион баррелга етган

Россия нефтининг Ҳиндистонга экспорти кетма-кет учинчи ой рекорд даражага етди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

Қайд этилишича, Россия Ҳиндистонга энг йирик нефть етказиб берувчи бўлиб қолмоқда.

Маълум бўлишича, ноябрь ойида Россия нефтининг Ҳиндистонга экспорти ҳажми кунига 1,03 миллион баррелга етган. Бу эса янги рекорддир.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу декабрда ҳам Россия Ҳиндистоннинг энг йирик нефть етказиб берувчисига айланиши мумкин.