Ҳиндистон Россия нефтига чегирмани оширишга интилмоқда ва уни бир баррель учун 70 доллардан паст нархда сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ахборот манбаларига таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон томони вакиллари Москва билан музокараларда нархларни пасайтириш геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви ва санкциялар босимининг кучайиши фонида Россиядан нефть сотиб олиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни қоплашини таъкидлаган.
«Қийинчиликлар, хусусан, хомашё сотиб олишни молиялаштириш билан боғлиқ», деб ёзади агентлик.
ICE қитъалараро биржаси маълумотларига кўра, Brent нефти ҳозирда бир баррель учун 108 доллар атрофида сотилмоқда.
Таъкидланишича, Ҳиндистон Россия нефтини импорт қилишдан ҳали ҳам воз кечмаган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолди.
Агентлик манбаларига кўра, Украинада ҳарбий махсус операция бошланганидан бери давлат Россиядан 40 миллион баррелдан ортиқ хомашё сотиб олди, бу бутун 2021 йил учун Россиядан Ҳиндистонга этказиб берилгандан 20 фоизга кўпдир.
Ҳиндистон Россия нефтини импорт қилишдан ҳали ҳам воз кечмаган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолди.