Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

«Газпром» Хитойга рекорд даражада газ етказиб берди

Ташкилот Хитойга шартномадаги мажбуриятлардан деярли 16,4 фоизга кўп миқдорга газ етказиб берган

«Газпром» 9 декабрь куни Хитойга «Сибир қудрати» газ қувури орқали кунлик газ етказиб бериш бўйича тарихий рекорд ўрнатганини маълум қилди.

Қайд этилишича, корхонанинг шартнома мажбуриятлари 16,4 фоизга ортиғи билан бажарилди.

«Газпром» декабрь ойида Хитой расмийларининг илтимосига кўра газ таъминотини оширганини эслатди. Улар «Газпром» ва Хитойнинг CNPC давлат компанияси ўртасидаги икки томонлама узоқ муддатли келишув доирасида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, 11 ойлик натижаларга кўра, «Газпром»нинг МДҲдан ташқари давлатларга экспорти деярли ярмига камайди. Европа Иттифоқининг 27 давлатида газ истеъмолининг камайиши тахминан 50 миллиард куб метрни ташкил этди.