Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Apple 2026 йилдан электромобиль ишлаб чиқаради

Компания хабарига кўра, янги электромобиллар йўлларида тўлиқ автоном ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади

Фото: Yandex

«Титан» лойиҳаси ташаббуси доирасида Apple ўзининг электромобилларини 2026 йилдан ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Манбага кўра, Apple 2025 йилгача бозорга электромобилни олиб чиқишини кутган. Бироқ баъзи техник томонлама кутилмалар сабаб ишлаб чиқариш кечиктирилиши маълум қилинганди.

Шу муносабат билан компания лойиҳани тўғрилашга қарор қилди ва энди автомобиль йўлларида тўлиқ автоном ҳаракатланиш имкониятига эга, руль ва педаллар билан камроқ автоном автомобиль яратишни режалаштирмоқда. Ҳайдовчи фақат қишлоқ йўлларида ҳаракатланаётганда автоном бошқарувга ўта олади, бироқ аҳоли пунктларига яқинлашганда ёки об-ҳаво шароити ёмонлашганда тизим уни автоматик равишда рулни бошқариши ҳақида огоҳлантиради.

Шунингдек, Аpple электромобилининг нархини ҳам пасайтиради. Янги ишлаб чиқариладиган электромобиллар нархлари 100 минг доллардан паст бўлади. Компаниянинг электромобил дизайнига Canoо стартапининг собиқ бош директори Ульрих  Кранц бошчилик қилади.