Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Apple руль ва педалларсиз электромобиль ишлаб чиқаради

Электромобилнинг идеал вариантида руль ва педаллар бўлмаслиги келтириб ўтилган

Фото: Bloomberg

Apple руль ва педалларсиз, мустақил ҳаракатланадиган электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg компаниядаги манбаларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, корпорация 2025 йилда электромобиль ишланмаларини якунлаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йил бошида баъзи Apple муҳандислари автомобилни 5–7 йил ичида чиқаришни режалаштирган. Бироқ ҳозирда электромобиль 2025 йилда сотувга чиқарилиши ҳақида режалар пайдо бўлган.

Таъкидланишича, бундай вақт мобайнида ҳайдовчиси автомашина тизимини синовдан ўтказиш «амбицияли вазифа» бўлиб, агар у белгиланган муддатдан олдин натижа бермаса, компания ё ишлаб чиқаришни кейинга қолдириши ёки автомобилларни сотишни бошлаши мумкин. Аммо соддароқ технологиялар ёрдамида.

Электромобилнинг идеал вариантида руль ва педаллар бўлмаслиги келтириб ўтилган. Reuters аввалроқ Apple 2024 йилда ўзи бошқариладиган автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар берган эди.

Аввалроқ Apple iPhone 13 сабаб iPad ишлаб чиқаришни кескин қисқартиргани ҳақида хабар берилганди.