Ўзбекистон январь-октябрь қиймати 10,9 миллион доллар миқдорида сабзи экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 10,9 миллион долларга тенг 61,2 минг тонна сабзи экспорт қилган. Шунингдек, сабзи экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,8 минг тоннага кўп.
Қайд этилишича, Ўзбекистон сабзи ва сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қозоғистон – 26,7 минг тонна;
- Қирғиз Р. – 26,7 минг тонна;
- Россия – 6,4 минг тонна;
Бундан ташқари, қуйидаги ҳудудлар 2022йилнинг 10 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган:
- Андижон вилояти – 21,1 минг тонна;
- Фарғона вилояти – 8,9 минг тонна ;
- Хоразм вилояти – 5,1 минг тонна;


