Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобуслар қатнови бекор қилинди

Транспорт вазирлиги хабар беришича, ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 5 декабрь санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинган

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 5 декабрь санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Республикамизда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 5 декабрь санасидан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, йўналишларда қатновларнинг қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.