Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Транспорт вазирлиги қатновлар жадвалини эълон қилди

Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

8 декабрь кунига белгиланган қатновлар рўйхатига қўшимча равишда йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда қўшимча қатновлар ташкил этилмоқда.

Унга кўра:

19:00 | Тошкент – Денов чипта нархи 125 000 сўм

19:00 | Тошкент – Хива чипта нархи 155 000 сўм

19:30 | Тошкент – Денов чипта нархи 125 000 сўм

19:30 | Тошкент – Термиз чипта нархи 119 000 сўм

Чипталарни «Тошкент» автовокзали чиптахоналаридан ҳамда avtoticket.uz сайти орқали онлайн тарзда сотиб олишингиз мумкин.