Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Германия Украинага 56 млн евро ва генераторлар ажратади

Германия Украинани энергетика тизимини қайта тиклаш учун қўшимча 56 млн евро миқдоридаги молиявий ёрдам ва 350 дан ортиқ генератор ажратади

Германия ҳукумати энергетика инфратузилмасини таъмирлаш учун Украинага 56 миллион еврога ва 350 дан ортиқ генератор беради. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин маълум қилинган.

«Ҳозирда федерал ҳукумат энергетика инфратузилмасини таъмирлаш учун тахминан 56 миллион евро миқдоридаги молиявий ёрдам ва 350 дан ортиқ генератор ажратади», – дейилади хабарда.

Шунингдек, Олаф Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига қарши давом этаётган зарбаларни қоралади ва Зеленскийни Германия, жумладан, Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришда ҳамда мамлакатни урушдан кейин қайта тиклашда қўллаб-қувватлашига ишонтирган.