Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Баффет фонди Украинага генераторлар юборади

Миллиардер Уоррен Баффетнинг ўғли Ховардга қарашли фонд 30 млн долларлик генераторларни Украинага юборади

Америкалик хайриячи, миллиардер инвестор Уоррен Баффетнинг ўғли Ховард Баффет Украинага 30 миллион долларлик юқори қувватли генераторларни тақдим этади.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 6 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда шу ҳақда маълумот берди.

«Украинани 30 миллион долларлик юқори қувватли генераторлар билан таъминлайдиган Ховард Баффет жамғармасидан миннатдормиз. Саккизта генератордан иборат биринчи партия кейинги ҳафтада Украинага етиб боради», – деди Кулеба

Маълумот учун, Украина президенти Владимир Зеленский 8 июнь куни Ховард Баффет билан учрашди. Учрашувда Украинани тиклаш масалалари муҳокама қилинганди.