Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Хоразмда корхона биносида қуёш электр станцияси ишга туширилди

Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносида 30 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Станция ўрнатилиши ҳисобига корхонанинг электр энергиясига бўлган йиллик харажатини 24 млн сўмга камайтиришга хизмат қилади

Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносида 30 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу қуёш электр станцияси йилига 54 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида, 18 минг куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Ушбу станция ўрнатилиши ҳисобига корхонанинг электр энергиясига бўлган йиллик харажатини 24 млн сўмга камайтиришга хизмат қилади.