Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Бухорода корхона биносида қуёш электр станцияси ишга туширилди

Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносида 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Станция ўрнатилиши ҳисобига корхонанинг электр энергиясига бўлган йиллик харажатини 40 млн сўмга камайтиришга хизмат қилади

Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси биносида 50 кВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу қуёш электр станцияси йилига 90 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида, 30 минг куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Ушбу станция ўрнатилиши ҳисобига корхонанинг электр энергиясига бўлган йиллик харажатини 40 млн сўмга камайтиришга хизмат қилади.