Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда янги экспресс автобуси йўналиши белгиланди

23 ноябрдан бошлаб янги экспресс автобуслари ТТЗ —«Машинасозлар» метро бекати йўналиши бўйича қатновларни амалга оширади

Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида 23 ноябрдан янги автобус йўналиши ташкил этилди. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги экспресс автобус йўналиши Е-1-сонли ҳисобланиб, у ТТЗ—«Машинасозлар» метро бекати йўналиши бўйича қатновларни амалга оширади.

Автобус йўналиши ТТЗдан Юзработ, Гулсанам, Буюк Ипак Йўли, Мирзо Улуғбек, Тараққиёт 2-тор кўчалари орқали Машинасозлар метросига қадар ҳаракатланади.

Тўхташ бекатлари — ТТЗ бозори, Буюк Ипак йўли метроси, Шифокорлар малакасини ошириш институти, Ашхобод боғи.