Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

FTX ортидан Genesis ҳам банкрот бўлиши мумкин — Bloomberg

FTX банкрот бўлишидан кейин Genesis жар ёққасига келиб қолди. Компания уни миллиард долларга яқин кредит билан таъминлайдиган инвесторларни жалб қилишга фаол ҳаракат қилмоқда. Агар инвесторлар топилмаса, Genesis банкрот бўлиши мумкин

Криптовалюта алмашинуви Genesis FTX’дан кейин банкрот бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, Genesis’даги ликвидлик муаммолари FTX қулаганидан кейин бошланди. Компания FTX билан ишлайди ва кредитлар беради.

Ҳозир компания уни тахминан 1 миллиард доллар миқдорида маблағ билан таъминлайдиган инвесторларни жалб қилишга фаол ҳаракат қилмоқда. Аммо Genesis бу маълумотни расман тасдиқламади. Компания вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини изламоқда.

Потенциал инвесторлар топилмаса, компания банкротга учраганини эълон қилиши мумкин.

Маълумот учун, FTX 4 ноябрь куни Тwitter орқали банкротлик тўғрисида ариза берганини маълум қилди. Шунингдек, криптобиржанинг бош директори Сэм Бэнкмен-Фрид истеъфога чиққанди.