Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича 5-ўринни эгаллади

Хитойга газ қувури орқали газ етказиб берувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон 5-ўриндан жой олди

Фото: «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Россиядан Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш қиймати 3,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Хитой бош бошқармасига таяниб, TASS хабар берди.

Қайд этилишича, бу  2021 йилнинг шу даврига нисбатан 182 фоизга кўпдир.

Бошқарманинг онлайн тизимида сўнгги ойларда импорт қилинган қувур газининг умумий ҳажми кўрсатилмаган.

Маъмуриятнинг маълум қилишича, Хитойга газ қувури орқали ёқилғи етказиб берувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаган. Туркманистон 10 ой давомида етказиб бериш ҳажми 8,23 миллиард долларни (йиллик кўрсаткичга нисбатан 53 фоиз) ташкил этди. Иккинчи ўринда Россия, учинчи ўринда Мьянма (1,13 миллиард доллар, минус 2,6 фоиз). Тўртинчи ўринда Қозоғистон (996,5 миллион доллар, плюс 15,2 фоиз), бешинчи ўринда Ўзбекистон (916,7 миллион доллар, плюс 52,5 фоиз) жойлашган.