ФИФА ташкилоти Қатардаги жаҳон чемпионатининг умумий соврин жамғармасини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Унга кўра, турнинг умумий мукофот жамғармаси 440 миллион еврони ташкил этади. Ғолиб 42 млн доллар мукофотига эга бўлади.
Бу Россиядаги турнир ғолиблигидан кўпроқ. Ўшанда турнир ғолиби 38 млн доллар мукофотига эга бўлган.
- ЖЧ-2022 ғолиби — 42 миллион доллар;
- 2-ўрин — 30 миллион доллар;
- 3-ўрин — 27 миллион доллар;
- 4-ўрин — 25 миллион доллар;
- 5-8-ўрин — 68 миллион доллар (17 млн доллар);
- 9-16-ўринлар — 103 миллион доллар (13 млн доллар);
- 17-32-ўринлар — 144 миллион доллар (9 млн доллар)


