IT Park Uzbekistan технология, тадбиркорлик ва рақамли ечимлар соҳасидаги ёш истеъдодлар учун мамлакатдаги энг йирик танлов — «President Tech Award» бошланганини эълон қилади. Танлов иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантиришга таъсир кўрсата оладиган истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Танловнинг асосий йўналишлари:
- Сунъий интеллект асосидаги технологиялар
- Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар
- Компьютер ва мобил ўйинлар
- Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар
- Micro-Saas ва AdTech соҳасидаги технологик ечимлар
Махсус йўналиш: Hakaton
Шунингдек, инновацион ғояларга эга бўлган иштирокчилар экспериментал ва ностандарт технологик ечимлар кўриб чиқиладиган махсус тоифа — Hakaton’га ариза топширишлари мумкин.
Мукофот жамғармаси — $1 000 000.
Бешта асосий йўналишнинг ҳар бири бўйича қуйидаги совринлар белгиланган:
- 1-ўрин — $100 000
- 2-ўрин — $50 000
- 3-ўрин — $30 000
«Hakaton» махсус йўналишида ғолиб жамоа $100 000 миқдоридаги грантга эга бўлади.
Ариза топшириш учун зарур материаллар:
- «OneID» тизимидаги ҳисоб
- Лойиҳанинг қисқача тавсифи акс этган 3 дақиқалик видео
- PDF форматидаги лойиҳа тақдимоти (файлни юклаш ёки ҳавола)
- Лойиҳа прототипига (MVP) ҳавола
- GitHub’даги лойиҳа репозиторийсига ҳавола
- Тақдимот намунаси — файл.
Иштирок этиш шартлари:
- Бир иштирокчи ёки жамоа фақат битта асосий ва битта махсус йўналиш бўйича ариза топшириши мумкин.
- Ташкилий қўмита билан келишилган ҳолда жамоа таркибида ўзгаришлар киритилиши мумкин.
- Жамоа ҳажми:
- Асосий йўналишлар учун — 3–8 киши;
- «Hakaton» йўналиши учун — 3–5 киши.
- Танловда иштирок этиш бепул.
- Лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар қопланмайди.
- Асосий йўналишларда фақат 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этадилар.
- Махсус йўналишда IT Park резиденти бўлган компанияларда ишлайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин.
President Tech Award — бу ўзингизни намоён қилиш, молиявий ва эксперт кўмагини олиш, шунингдек, мамлакатнинг технологик келажагига ҳисса қўшиш учун ноёб имконият.
1 июлгача «Пресидент Теч Аwард» танловига рўйхатдан ўтинг!


