Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Таҳлил

Ўзбекистоннинг Жаҳон банки индексидаги ўрни кўтарилди

Жаҳон банкининг GovTech Maturity Index натижаларига кўра, Ўзбекистон 37 поғона юқорилаб, 43-ўринни эгаллаган. Рақамли трансформация соҳасида етакчи мамлакатларнинг «А» гуруҳига кирган

Фото: «Янги Ўзбекистон» газетаси

Ўзбекистон GovTech рейтингида ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича 37 поғона, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича 65 поғона кўтарилди.

Қайд этилишича, Жаҳон банкининг GovTech Maturity Index натижаларига кўра, ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича Ўзбекистон 37 поғона юқорилаб, 198 мамлакат ичида 43-ўринни эгаллаган ва рақамли трансформация соҳасида етакчи мамлакатларнинг «А» гуруҳига кирган.

Шунингдек, GovTech Enablers индексига кўра, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича мамлакат дунёда 4-ўринни эгаллаб, 2020 йилга нисбатан 65 поғона юқорилаган.