Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида энг юқори кўрсаткични қайд этди

Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги рейтингида 73-ўринни эгаллади

Фото: «pervoe.online»

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни таҳлил қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра, 2019-2022 йиллар бўйича умумий рейтингда Ўзбекистон ўн икки поғонага юқорилаб, ушбу даврда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсишга эришган 10 та давлат ичида биринчи ўринни эгаллади. Шу тариқа, 2022 йил учун Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида Ўзбекистон 113 та мамлакат орасида 73-ўринни банд қилди.

Фото: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Шунингдек, Ўзбекистон «Иқтисодий фойдалана олиш имконияти» категорияси бўйича 18 поғонага, «Сифат ва хавфсизлик» натижалари бўйича 3 поғонага, «Барқарорлик ва мослашиш» категорияси бўйича 36 ўринга кўтарилди.

Келгусида Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилаш учун ички бозорда озиқ-овқат таклифини ошириш, импорт таъминотини диверсификация қилишни таъминлаш, соғлом овқатланиш бўйича миллий нормаларни ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотларини маркировка қилишни жорий этиш ва шу куби ишларни амалга оширишни жадаллаштириш талаб этилади.