Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Google АҚШда қарийб 400 млн доллар миқдорида жаримага тортилди

Google компания фойдаланувчиларининг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни улар ўчириб қўйгандан кейин тўплаб боргани сабаб АҚШнинг 40 штатига 391, 5 млн доллар миқдорида жаримага тўлайди

Google АҚШнинг 40 штатига жами 391,5 миллион доллар жарима тўлайди. Бу ҳақда New York Times хабар берди.

Қайд этилишича, Googlе истеъмолчиларни жойлашувни кузатиш амалиёти ҳақида чалғитгани учун АҚШнинг 40 штатига 391,5 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

Google одамларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни улар компания «жойлашув тарихи» деб аталувчи тугмасини ўчириб қўйгандан кейин ҳам тўплаб борган.

Комания эса бу муаммони аллақачон ҳал қилганини даъво қилмоқда. Компания 2023 йилда жойлашувни кузатиш бўйича маълумотларни тартибга келтиришини маълум қилган.