Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ошди

Пул ўтказмалари йилига икки баравардан ошиб, 2022 йилнинг 9 ойида 10,7 миллиард долларни ташкил этган

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари йилига икки баравардан ошиб, 2022 йилнинг биринчи 9 ойида 10,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқовга таяниб «Reuters» хабар берди.

«Худди шундай даврда Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлати (Ўзбекистон – муаллиф) Украинадаги уруш таъсирин қоплаш учун бюджет тақчиллигини 1,3 млрд долларга ёки ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизига оширди», – деб таъкидлади Исоқов.

Бундан ташқари, аввалари нақд доллар кўринишида пул ўтказган мева сотувчилари каби кўплаб кичик ўзбек экспортчилари ўз даромадларини Ўзбекистонга қайтариш учун пул ўтказмаларига ўтишганини ҳам маълум қилди.

Аввалроқ «Сбербанк» Ўзбекистонга рублда текин пул ўтказмаларини йўлга қўйгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонга сўнгги беш ойда четдан қанча пул ўтказилгани маълум бўлди.