Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Бинонинг бошланғич баҳоси — 36,7 миллиард сўм

E-Auksion маълумотларига кўра, Жиззах шаҳридаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси бошланғич нархи (ошириб бориш йўли билан) 36,7 миллиард сўм этиб белгиланган ҳолда кимошди савдосига қўйилди.

Маълумотларга кўра, ер участкасининг умумий майдони 0,52 сотих, бино ва иншоотлар майдони 10608 квадрат метрни ташкил этади.

Меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 36,7 миллиард сўм. Аризалар 31 октябрь куни соат 09:00 гача қабул қилинади, аукцион шу куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.