Хитойнинг XPeng lnc учар автомобиллар лойиҳаси билан шуғулланувчи компанияси Дубайда учар автомобилининг синов парвозларини ўтказди. Дастлабки парвоз учувчисиз амалга оширилди.
Ноодатий дизайндаги автомобиль икки нафар йўловчини ташиши мумкин. Компания вакилларининг сўзларига кўра, автомобиль 180 км/соат максимал тезликда ҳарактланиши мумкин. Учар автомобилни 2025 йилда сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=EsQO2IWiuqk
Лойиҳа муаллифларининг фикрича, учувчисиз автомашиналар аллақачон йўловчиларни шаҳар бўйлаб тирбанд йўллардан олиб ўтишлари мумкин эди. Бироқ, ҳали ҳам батареянинг ишлаш муддати, ҳаво ҳаракатини бошқариш, хавфсизлик ва инфратузилма муаммолари каби катта муаммоларга сабабли оммавий ишлаб чиқарилиши кечикмоқда


