Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Green Card учун рўйхатдан ўтиш бошланади

Лотерея ғолиблари АҚШда доимий резидентлик мақомини тасдиқловчи ҳужжатни олиш имкониятига эга бўлади. Улар оила аъзолари билан бирга АҚШга кўчиб ўтишлари мумкин

Фото: Twitter

Ҳужжатларни қабул қилиш бугун, 5 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 8 ноябрь соат 21:00 гача давом этади. АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, 2022 йил учун 55 мингта Green Card лотереяси ўйналади.

Diversity Visa дастури иммиграция даражаси паст бўлган мамлакатлар чет эл фуқароларига АҚШда беш йилгача қонуний равишда доимий яшаш имкониятини беради. Анкетани исталган киши, ҳатто инглиз тилини бошланғич даражада биладиганлар ҳам тўлдириши мумкин. Рўйхатдан ўтиш даврида бир нечта ариза топширган шахслар дисквалификация қилинади.

Green Card учун аризани бу ерда тўлдириш мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди. Ариза қабул қилингандан кейин 2023 йил 6 майда лотерея натижаларини билиш мумкин бўлади.