Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда аҳоли ва тадбиркорлар учун иссиқлик таъминоти тарифлари оширилмайди

Тошкентда иссиқлик таъминоти тарифлари тасдиқланди. Қарор 2022 йил 21 октябрдан кучга киради

Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши томонидан 2022-2023 йиллар иссиқлик мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари тасдиқланди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2022 йилнинг 26 сентябрдаги қарори асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисидаги 2022 йилнинг 27 сентябрдаги қарори эълон қилинди.

Таъкидланишича, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар 397 минг 212 сўм/Гкал этиб белгиланди. Қарорга кўра, иссиқлик таъминоти хизматлари учун чакана тарифлар куйидагилар учун аввалги нархларда ўзгаришсиз колади:

• аҳоли учун 91 960 сўм/Гкал;
• юридик шахслар учун 141 737 сўм/Гкал;

Бюджет ташкилотлари учун тасдиқланган базавий тариф 502 067 сўм/Гкални ташкил қилади. Бунда, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади.

Ушбу нархлар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб, яъни 2022 йил 21 октябрда кучга киради.